19 June 2015
08:07 - МХХ мулозими: “Ўзбекистон чегаралари ҳар қандай террор хуружига дош беради”. Шунга ишонадиган аҳмоқ бормикан?
Душанбеда ўтган МДҲ мамлакатлари чегара қўшинлари қўмондонлари кенгашининг 73-мажлиси натижаларига кўра ташкил этилган брифингда Ўзбекистон МХХ чегара қўшинлари штаби бошлиғи Носирбек Усмонбеков Ўзбекистон давлат чегараларининг ҳар қандай хуружга дош беришини таъкидлади. Шу жумладан, Ўзбекистон чегара хизмати Афғонистон ҳудудида жойлашган террорчи гуруҳларнинг ҳар қандай ҳужумларини қайтаришга ҳам қодир.

Усмонбековга кўра, Ўзбекистон-Афғонистон чегараси яқинида бир гуруҳ жангариларнинг тўплангани қайд этилган, аммо уларнинг сони Тожикистон-Афғонистон чегарасидаги жангарилар сонидан бирмунча кам. Тожикистон чегара қўшинлари командири, миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ражабали Раҳмонали берган маълумотларга қараганда, Тожикистон-Афғонистон чегараси яқинида айни кунларда 1.5 мингдан ортиқ жангари тўпланган. Улар орасида ИШИД аъзолари ҳам бор.

Ўзбекистондек давлатнинг Давлат Бюджетидан армия учун йилига 60 млн доллар атрофида пул ажратилади. Доллар кўрмаганлар учун бу жуда катта пул. Аслида эса, бундай пулга ривожланган мамлакталарда нари борса 60 та яхшироқ уй сотиб олса бўлади, аммо бу пулга бирон нарсага қодир бўлган армияни оёқда тутиб бўлмайди. Демак, иқтисоди ўлаётган мамлакатимизда армия аллақачон ўлиб бўлган. ИШИД чегарамизга етиб келса, ишимиз битади. Яхшиямки, АҚШ бор, у ИШИДни Афғонистон ҳам ичида бўлган Марказий Осиёга келишига йўл қўймайди.