18 June 2015
18:14 - Навбатдаги масхарабозлик: Ўзбекистон иқтисоднинг ўсиши бўйича дунёда бешинчи ўринда эмиш, ҳақиқий аҳволимиз эса ўта ғариб

Жаҳон Иқтисодий Форуми (World Ecomomic Forum - WEF) номли ташкилот жаҳонда иқтисодининг ўсиш тезлиги бўйича Ўзбекистон бешинчи ўринда эканлигини Жаҳон Банки маълумотларига асосланиб ўз сайтида билдирибди. Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулотнинг ўсиши 2015 йилда 7,60%, 2016 йилда 7,80%, 2017 йилда 8,00%, демак, 2014-2017 йиллари ўртача 7,87% бўлиши айтилади.

Қизиғи шундаки, 1-чи ўринда жаҳонинг энг қашшоқ мамлакатларида бири Эфиопия, 2-чи ўринда Туркманистон, 8-чи ўринда Ҳиндистон ва 13-чи ўринда Хитой турибди. WEF бу маълумотларни келтирар экан ҳеч қандай таҳлил бермайди, фақатгина бу мамлакатларда иқтисоднинг қайси соҳалари муҳим эканлигини тилга олади. Ўзбекистонда бундай соҳа сифатида пахтачилик кўрсатилар экан, табиий газ ва олтин ҳам кўп эканлиги айтиб ўтилади.

Биз эса, дейди “Ҳаракат” мухбири, дўппимизни осмонга отиб хурсанд бўлишдан олдин баъзи таҳлиллар қилмоқчимиз.

Маълумки, Ўзбекистон киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича ривожланган мамлакатлардан 20-30 баравар орқадалигини қўйиб туринг, ҳатто Қозоғистон ва Туркманистондан 8 ва 6 баравар орқададир. Яъни, дунёнинг Эфипия каби қашшоқ мамлакатлари қаторидамиз. Бизда ЯИМнинг бундай ўсишини 10 доллар пули бор қашшоқнинг пули 8 фоизга ошиб, 10,8 доллар бўлгани, биздан 6 баравар пули кўп бўлган Туркманистонинг 60 доллари бор йўғи 5 фоизга ўсиб, 65 долларга чиқиши билан солиштириш мумкин ва керак. Демак, Туркманистон бу рўхатда 2-чи ўринда эканлиги туркманларни қувонтириши керак, аммо ўзбекларничи?

Қани энди ўзингиз ўйлаб кўринг ўзбеклар, шундай ўсиш билан халқимизни аҳмоқ деб ҳисоблайдиган Ислом Карим мақтаниши мумкин, аммо халқ нима қилиши керак? Жавоб жуда ҳам табиий - Ислом Каримдан тезроқ қутилиш йўлларини қидириш керак. Қолаверса, ўзбекларнинг бундай йўлларни кўрсатаётган “Бирлик” ва “Ҳаракат”ни қўллаб-қувватлашдан бошқа йўллари йўқ.