17 June 2015
07:05 - Қирғизистондан ИШИДга кетаётганларнинг 70 фоизи ўзбеклар, буёғи нима бўлади?
Қирғизистонда ҳукуматдан мустақиллиги билан танилган 24.kg Агентлиги кеча Бишкекда “Марказий Осиё бўлиши мумкин бўлган гибрид урушнинг плацдармларидан бири: Ҳокимият янги чақириқларга, жумладан, Толибон ва ИШИДдан келадиган хавфга тайёрми?” номли давра суҳбатида ўтказибди. Унда иштирок этган Қирғизистон Мудофаа Кенгашининг вакили Риспек Абдисатаров ўз мамлакатидан ИШИДга қўшилиш учун кетаётганлар ичида қирғизлар камлиги, кетаётганларнинг 70 фоизи ўзбеклар эканини гапирибди. Унга кўра, Сурияга 350 нафар Қирғизистон фуқароси кетгани ҳақида аниқ маълумотлар бор, бироқ, кетганларнинг ҳақиқий сони анча кўплиги шубҳасиз.

“Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат АҚШ Президентига ёзган хатида ислом терроризмининг яқин келажакдаги маркази Туркия ва Ўзбекистон бўлишини айтганди, дейди мухбиримиз. “Ҳаракат” бир қатор хабарларида Ўзбекистондан кетиб, ИШИДга қўшилганларнинг сони юзлар билан эмас, минглар билан ўлчанишини айтиб келмоқда. Вақти келади, Ироқ ва Суриядаги жангларда чиниққан ўзбеклар орқага қайтиб, Марказий Осиёда террор ҳаракатлари бошлашади. Қирғизистонга қайтадиган ўзбеклар қирғиз фашистларидан қасос олиш ниятида бўлишлари ҳам ўз-ўзидан маълум. Қирғизлар бу ҳақда ҳам ўйлашлари керак.

Ўзбекистонда ҳам вазият кескинлашадими? Абдураҳим Пўлат Ўзбекистонда юз минглаб одам ҳалок бўладиган қонли воқеалар бўлиши, кейин бу воқеалар бутун Марказий Осиёга сачраши муқаррарлигини гапириб келмоқда. Табиий, бундай воқеаларнинг муқарралиги – бу минтақадаги режимлар бурниларидан бир қарич нарини кўролмаслиги туфайлидир.

Шундай экан, қонли воқеаларнинг олдини олишнинг ягона йўли – мавжуд режимларни тезроқ алмаштиришдир. Акс ҳолда уларни исломчилар алмаштиради ва кутилгандан ҳам кўпроқ қон тўкилади.