12 June 2015
19:09 - Теледиктор Рахматилла Мирзаевнинг ўлими бўйича жиноят иши судга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан таниқлик телевидение диктори Раҳматилла Мирзаевга уюштирилган суиқасд юзасидан очилган иш тергови битиб, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судига юборилди. Бош прокуратура томонидан тарқатилган қисқа хабарда таъкидланишича, қотилликни содир этганликда айбланаётган К.Шоазимов ва қотиллик қурбонининг ўғли У.Мирзаевлар ҳозирда ҳибсда.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг диктори Раҳматилла Мирзаев шу йилнинг мартида ўз уйида ўлдириб кетилгани, унинг танасида 23 та пичоқ зарби аниқлангани ва қотилни дикторнинг ўғли ёллагани тахмин қилинаётгани ҳақида шу йил 5 мартда хабар қилган эдик.

Расмда – қотиллида гумон қилинаётган К.Азизов ва қурбон Р.Мирзаев.