10 June 2015
07:21 - Ўзбекистондан хорижга валюта олиб чиқиш тартиби ўзгартирилди
Марказий Банк бошқарувининг бугунги қарори билан жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудидан хориж валютаси олиб чиқилишига рухсатнома бериш тартиби ўзгартирилди. Шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси резиденти 2 минг АҚШ долларигача бўлган маблағни махсус рухсатномасиз олиб чиқиб кетиш ҳуқуқига эга эди. Эндиликда бу миқдор 5 минг АҚШ доллар эквивалентидаги чет эл валютаси миқдорига оширилди.

Ўзбекистонда ҳамма нарсанинг “лекин”и бор, мисол учун ушбу рухсатнома ҳам Вазирлар Маҳкамаси фармойиши билан чет элга чиқаётган ҳукумат делегациялари таркибида, доимий яшаш мақсадида, командировкага, ўқиш мақсадида, туризм, даволаниш, қариндошларни кўриш, спорт мусобақалари учун чиқаётган шахсларга тақдим этиларкан.

Бошқа жисмоний шахслар эса Марказий Банкка бир даста ҳужжатларни тақдим қилиши ва махсус рухсатнома олиши лозим.