08 June 2015
18:24 - Ўзбеклар ошхўрлик иллатини дунёга ёйишмоқчи
3 кун аввал Москвада бошланган “Палов культи” марафонида биринчи ўринни Соҳибжон Улуғов ва “Караван чайхана” ошпазлари эгаллабди. Дорогомилово бозорига келиб, 200 рубль эвазига ош еган ошхўрлар ўзбекларни кўкка кўтаришди, уларнинг паловни олқишлашди. Ошпазлик марафони эса ёз ойларида Россия пойтахтининг бошқа бозорлари ва шаҳарларида ҳам ўтказилиши кутилмоқда.

Асли фарғоналик бўлган мусобақа ташкилотчиси ошпаз Ҳаким Ғаниев йиғилган маблағ тўлиқ хайрия ишларига сарфланишини билдирган. Тахмин қилиш қийин эмаски, ўзбекларнинг ҳеч фахрланадиган жойи бўлмаган ошпаз-у ошхўрликни “кўз-кўз қилишдан” топган маблағлар миллат ва давлатнинг бугунги асл муаммоларини ечишга сарф этилмайди. Аксинча, ошхўрликни тарғиб этишади, ўзбекнинг бу иллатини дунёга ёйишга ҳаракат қилишади. Ўзбек миллатини тўнтарилган декча қозонга ўхшаган дўппиларимиз ва ошхўрлигимиз билан мақтаниш касллигидан тезроқ даволаш, миллатни - миллат ва ватан муаммолари билан яшашга ўргатиш керак..