05 June 2015
09:22 - БМТ Бош Котиби G7 саммитидан кейин Марказий Осиёга келади. Хўш, нима қилади?

БМТ Бош Котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррикга асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Бош Котиб Пан Ги Мун Германияда 7 июнда бошланадиган G7 саммитининг 8 июндаги терроризм масалаларига бағишланган йиғилишида иштирок этади, ўша ерда Германия канцлери Ангела Маркел ва Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер билан кўришади ва сўнгра Марказий Осиёдаги 5 мамлакат бўйлаб сафар қилади.

У 9 июндан бошлаб, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистонни айнан шу тартибда зиёрат қилади. Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистонда учта диктатор-президент билан расмиятчилик учунгина учрашувлар ўтказади.

Диққатга сазовор учрашувлар Қозоғистон ва Қирғизистонда бўлади. Пан Ги Мун 10 июнь куни Остонада Дунё ва анъанавий динлар лидерларининг 5-чи қурултойида иштирок этади, мамлакат Президенти, Бош вазири ва парламент спикери билан алоҳида-алоҳида учрашади.

11 июнда Пан Ги Мун Бишкекда Қирғизистонда парламентаризмнинг ривожланишига бағишланган халқаро конференциянинг очилида қатнашади, Қирғизистон Президенти ва Бош вазири билан учрашади. Сўнгра Ўшга келиб, маҳаллий ҳокимият ва фуқаролик жамияти вакиллари билан кўришади. Тахмин қилиш қийин эмаски, қирғиз фашистлари 2010 йил 10-13 июнь кунлари ўзбекларнинг қирғин қилиниши билан боғлиқ воқеаларни бекитишга ҳаракат қилишади, уюшмаган ўзбеклар эса овозларини ҳам чиқариша олмайди.