05 June 2015
01:26 - Ўлиб бўлган ЕХҲТ Грознийдаги Қийноқларга Қарши Комитетни ҳимоя қилибди, қирғиз фашистлари ўзбекларни тирклайин ёққанда қаерда эди бу ЕХҲТ? Европага қочиб олган қалбаки ҳуқуқ ҳимоячилари қаерда? ББС, Озодлик ва Америка Овозидаги ўзбек ҳаромийлар қаерда?

Чоршанба куни Чеченистоннинг пойтахти Жовҳарқалъа (аввалги нроми – Грозний) шаҳрида Қийноқларга Қарши Комитет офисига гўёки номаълум деб ҳисобланаётган одамларнинг ҳужуми уюштирилди. Табиий, бу номаълум одамлар – Чеченистоннинг раҳбари ҳисобланадиган, аслида, Путиннинг малайи бўлган хоин Рамзон Қодировнинг одамларидир.

Провакацион ҳужум натижасида ҳеч ким ўлмаган ёки ярадор бўлмаган бўлса ҳам, Ғарб давлатлари, ва ҳатто Россиянинг Путин режимидан мустақил бўлган ахборот воситалари бу воқеани батафсил ёритмоқдалар ва тўғри қилмоқдалар.

Ўзбек аслли Россиянинг энг катта бойи Алишер Усмоновга тегишли gazeta.ru Интернет сайти хабар қилишича, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) Парламентар Ассамблеясининг Демократия, Инсон ҳуқуқлари ва Гуманитар масалалар бўйича Комитетининг раиси Изабелла Сантос Грознийда Қийноқларга Қарши Комитетга қарши уюштирилган ҳужумни ЕХҲТ номидан қоралабди ва бўлган воқеалар бўйича мустақил текшириш ўтказиш ва офисга ҳужум қилганларни жазолаш кераклигини айтибди.

Изабелла Сантоснинг ЕХҲТ номидан қилган бу баёноти олқишга сазовор. Лекин...

Лекин, 2010 йил ойининг 10-13 июнь кунлари қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёққанда, ўзбекнинг қиз ва аёлларини подалашиб зўрлаганда, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганда ЕХҲТ қаерда эди? Балки, бу ташкилот ўшанда ҳам ҳеч ким эътибор бермаган қандайдир баёнотлар қилгандир, балки, мустақил текширишлар ўтказиш лозимлигини айтгандир. Аммо, асосан Европалик сиёсатчи ва ҳуқуқчилардан иборат бўлган Мустақил Халқаро Комиссия ўз ҳисоботида юмшоқроқ сўзлар билан қирғизларнинг фашистик ҳаракатларини тан олди, ўша қонли кунларда ўлганларнинг 74 фоизи ўзбек бўлса ҳам, ўша воқелар бўйича жазоланганларнинг 80 фоизи ўзбек эканлигини фактлар билан кўрсатиб берди. Қирғизистондаги фашистик режим эса, бу ҳужжатни тан олмасдан, Мустақил Халқаро Комиссия раиси, финляндиялик сиёсатчини умр бўйи Қирғизистонга киритмаслик қарори олди.

Хўш, ўшанда ЕХҲТ қаерда эдики, энди яна тили чиқиб қолибдими?

Ҳозир Европа мамлакатларига қочиб олиб, ҳуқуқ ҳимоячилигига даъво қилаётган, аммо, аслида, ўша ерда “мазза қилиб” яшашни ўрганиб олган ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари ЕХҲТдан ва хусусан Изабелла Сантосдан бу саволга жавоб талаб қилишлари керак. Агар улар Ўзбекистондаги ҳамма ўзбеклар каби қисиб ўтириш йўлини давом эттиришадиган бўлса, бу ҳаромийларнинг ўша қисиб ўтирган жойларига бир нарсалар тиқиб бўлса ҳам, уларни шарманди қилишга бошлаш лозим. Ва шундай қиламиз ҳам.

Қизиқ, Ўзбекистоннинг МХХси назорати остида ишлайдиган ББС, Озодлик ва Америка Овози радиоларининг ўзбек хизматлари ҳам қисиб ўтраверадими? Уларни ҳам ўша жойларига бир нарсалар тиқиб қўядиган замон келмадими?