04 June 2015
02:53 - Тошкентда илон заҳрини пуллаётганлар ҳибсга олинди
Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, Чилонзор тумани ИИБ ходимлари томонидан илон заҳрини ноқонуний равишда сотиш билан шуғулланган қашқадарёлик жиноятчи гуруҳ ҳибсга олинди. Тошкент шаҳар ИИББга кўра, фуқаро Шодмон Тўхтаев бошчилигидаги беш кишидан иборат жиноий гуруҳ Чилонзордаги 1-сонли шифохона беморларига илон заҳрини етказиб бериш билан шуғулланишган.

Гуруҳ аъзолари Қашқадарёнинг турли ҳудудларидан тутиб келтирилган илон заҳрининг 1 граммини 60-90 АҚШ долларидан пуллашибди. Бу билан улар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг табиатни муҳофаза қилиш, жиноий даромадларни легаллаштириш ва солиқлардан қочиш сингари қонунбузарликларни содир этиб келишган.