03 June 2015
15:41 - Бир пайтлар Фуҳушага тегишли бўлган UzGazOil ширкати тафтиш қилинмоқда
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қарори билан мамлакат бўйлаб UzGazOil ширкати шахобчалари тафтиш қилинмоқда. Прокуратура ва солиқ инспекцияси томонидан ўтказилаётган тафтишларда қарийб 3 миллард сўмлик талон-тарожликлар аниқланган. Мазкур тафтишлар Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёнинг “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси ва унинг таркибидаги UzGazOil ширкати раҳбари Ботир Тўраевни кескин танқид қилгнидан сўнг бошланган.

Ҳукумат бошлиғи Ботир Тўрани UzGazOil ширкатининг иқтисодий кўрсаткичлари тушиб кетгани боис танқид остига олганди. Бир пайтлар ширкат ҳомийси ва эгаси Ислом Каримнинг Фуҳуша лақаби билан танилган қизи Гулнора Карим ва унинг жиноий шериги Миродил Жалоловлар бўлишганди. Миродил жиноятлари эвазига қамалиб кетди, отаси таарфидан уй қамоғига ташланган Фуҳушамиздан эса дарак йўқ.