02 June 2015
22:47 - Бугунги Хоразм: Собиқ эркчи Туркияга ҳайдалган эди, Ўзбекистон Сенатининг собиқ раиси Илгизар Собиров ўз вилоятига жўнатилибди

Аввалги хабарларимизда президент Ислом Каримнинг икки хоразмлик арбобни бир марта ишлатиладиган елимхалта сингари фойдаланиб, сўнгра тагшлаб юборганини таъкидлагандик. Уларнинг бири ўтмишдаги “Эрк” партияси раҳбари Салой Мадамин, иккинчиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Илгизар Собировлардир. Салой Мадамин ҳозирда Туркияда муҳожиротда, аммо шу пайтгача ўз юртида муҳожир бўлган Собировни режим унутмабди.

Илгизар Собиров ҳозирда Хоразм вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишламоқда экан. Маълум бўлишича, у ярим йилдан сўнг пенсияга чиқарилади ва мамлакат арбоблари тарихига киради. Салой эса аллақачон “Бирлик”ни бўлиб, миллатга хоинлик қилган ҳаромий сифатида ўтмишга айланиб бўлган, дейди мухбиримиз.

Аммо, ўзбек миллатининнг замонавий тарихида ибтидоий маҳаллийчиликни байроқ қилишда биринчи ўринда турган хоразмликларга бу икки шахснинг тақдири дарс бўладими?