31 May 2015
09:16 - Истанбул фатҳ этилишининг 562 йиллигини нишонлаш Туркиядаги исломчилар партияси тарафидан сайловолди тадбирига айлантирилди
Аввалмбор, айтиш керак, арабчадан олинган “фатҳ” сўзининг “очиш, очилиш, эгаллаш, забт этиш, босиб олиш” каби маънолари бор. Юнонларнинг Константинополь шаҳри турклар тарафидан 562 йил аввал фатҳ этилиши, шаҳарнинг туркларга очилиши сифатида байрам қилса бўладиган воқеадир. Аммо, аслида Константинополь турклар тарафидан босиб олганини гапириш тўғрироқ эканлигини ҳисобга олсак, бу кунни байрам қилиш қанчалик тўғри эканлиги ҳақида саволлар туғилади.

Кеча Туркия исломчиларининг Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) Истанбул фатҳ этилишининг 562 йиллигини сайлов олди тадбирига айлантириб нишоналаши – дунёда Туркиянинг обрўсини тушуришга хизмат қиладиган воқеадир.

Туркия ахборот воситалари Истанбулнинг фатҳ этилиш кунини нишонлаш учун бу шаҳарнинг Янгиқапи (Янги дарвоза) майдонида ўн минглаб киши иштирокида муҳташам митинг бўлганини хабар қилдилар. Расмда кўринишича, бу ерда миллон атрофида одам тўпланган. Митингда Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон, Бош вазири Аҳмат Довудўғли, Миллий Мажлис спикери Жемил Чичек бор эди. Уларнинг ҳаммаси АТПлик экани ва бу ерда бошқа партияларнинг вакиллари бўлмаганини ҳисобга олсак, митинг 7 июнда бўладиган парламент сайловлари олдидан ўтказилаётган сайловолди тадбирига айланиб қолган.