30 May 2015
22:20 - Евросиё Иқтисодий Иттифоқи Вьетнамни ўзининг Эркин Савдо Зонасига қабул қилди, Ўзбекистончи?

Аслида ЕИИда Эркин Савдо Зонаси (ЭСЗ) деган нарсанинг ўзи ҳам йўқ эди. Аммо, пайдо бўлди. Кеча Қозоғистоннинг Оқмола вилоятидаги Бурабай шаҳарчасида (рус хабарларида “поселок” дейилган) Евросиё Иқтисодий Иттифоқига кирувчи давлатларнинг бош вазирлари йиғилиш ўтказдилар. Бу ерга ЕИИга аъзо давлатларнинг, яъни Россия, Белорусия, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистоннинг бош вазирлари тўпландилар.

Йиғилишда бир меҳмон бор эди. Бу - Вьетнам Бош вазири давлатларининг раҳбарлари ЕИИнинг Нгуен Тан Зунг. Шу ерда ЕИИнинг Эркин Савдо Зонасини яратиш тўғрисида қарор тасдиқланди ва Вьетнам бу Зонага ЕИИга ташқаридан биринчи бўлиб қабул қилинди.

Дунёдаги ҳамма воқеаларга, биринчи навбатда, атрофимизда бўлаётган воқеаларга Ўзбекисон манфаатлари нуқтаи назаридан қараш - “Ҳаракат” Агентлигининг ҳар ким ҳам тушунавермайдиган хусусиятларидан биридир. Тожикистон ҳам ЕИИга кириш ҳаркатида эканлиги, атрофимиз ЕИИ билан ўралиб бораётгани сабабли, Ўзбекистон нима қилади, деган саволнинг ўртага отилиши ғоят табиийдир.

Маълумки, 2011 йил 18 октябрь куни МДҲнинг Эркин Савдо Зонаси тузилганда Ўзбекистон четда қолди. Аммо, бунақа глобаллашув жараёнларини ҳатто тушунмайдиган Ислом Каримнинг ақли кеч бўлса ҳам кирди ва Ўзбекистон ЭСЗга кириш шартномасини 2013 йил 31 май куни имзолади. Ўша воқеа ҳақидаги хабаримизда “яккамохов бўлиб қолишдан кўра, МДҲ нинг Эркин Савдо Зонасига кириш конструктивроқ йўлдир”деб таҳлил берилган эди.

Ўша фикримиз ҳали ҳам кучини йўқотгани йўқ. Аммо, ҳамма нарсада иккинчи даражали роль ўйнайдиган давлатга айланаётганимиз - Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг ўзбекларга нисбатан қилаётган жиноятидир.

Расмда – ЭСЗ ҳақидаги шартнома Вьетнамнинг ҳам иштирокида Бурабайда имзоланмоқда. Қаранг, қозоқларнинг қандайдир шаҳарчасими ёки қишлоғи бўлган Бурабайда тарихий ишлар қилинмоқда. Дунё эса Тошкент деган шаҳар борлигини ҳам билмайди.