29 May 2015
21:50 - “Лукойл” ширкати Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажмини 4 барварга оширмоқчи
Бундан бир неча ой аввал Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажмини ошириш тугул, мамлакатдан чиқиб кетиш ҳақида оммавий ахборот воситаларига маълумот сиздирган Россиянинг"ЛУКОЙЛ" ширкати Ўзбекистонда қазилаëтган газ миқдорини 2018 йилга қадар тўрт бараварга оширишни режалаштирмоқда экан. Ширкат президенти Вагит Алекперов рус матбуотига берган интервьюсида: “Биз ҳозирда йилига 4 миллиард куб метр газ қазиб олаяпмиз¸ 2018 йилга бориб 16 миллиард куб метр газ олишни режалаяпмиз”¸ деган.

Унинг таъкидича¸ қазиб олинаëтган газнинг ҳаммаси ширкат лойиҳалари доирасида “Ўзбекнефтгаз” давлат компаниясига сотилади¸ бу ширкат эса¸ газнинг ҳаммасини Хитойга сотади. Кўриниб турибдики, Ўзбекистон ҳатто ўз газини қазиб олишга ҳам қодир эмас, бу борадаги нонни россияликлар еб кетишмоқда. Ҳолбуки, собиқ иттифоқ даврида ҳам шундай эди., асосий энергетик ресурсларимиз эгаси Кремль эди, ҳозир ҳам шу.

Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Чунки, Ислом Карим Кремлнинг одами ва унга хизмат қилади.