29 May 2015
21:07 - Ўзбек мардикорри узоқ Камчаткани маъқул кўрмоқда

Россия Федерацияси миграция хизмати таъкидича, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари кўпроқ Россиянинг Камчатка ўлкасида иш қидиришни маъқул кўрмоқда. Масалан, бу йил Камчаткага 2 минг муҳожир келган бўлиб, уларнинг 75 фоизини Ўзбекистон фуқаролари ташкил қилади. “Бу йили 1903 муҳожир меҳнат патентларини олди. Улардан 1500 нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Иккинчи ўринда қирғизлар – 157 патент, кейинги ўринларда эса украиналиклар – 138 патент, озарбайжонлардир – 108 патент”, – дейди имграция идораси вакили.

Аслида эса Россиянинг бошқа ўлкаларида ҳам ўзбеклар бу борада биринчи, аммо мигрантларимиз ўзаро рақобат паст ва бўш иш ўринлари кўп бўлган Камчаткага ўзларини уришмоқда. Шубҳасиз, бу миқдор мамлакатнинг ҳали оёқ етмаагн жойларида ҳам ортиб боради.

Ўзбекларга “офарин” дейиш керак. Тиркчилик учун ҳар қандай жойда ишлашга тайёрлар. Аммо, улар нима учундир, балки, эсларидан чиқиб қолгандир, Ўзбекистондаги режимдан “нега иш ерлари яратмаймиз?” деб ҳисобот сўрамайдилар. Режимга эса, айнан шундайлар керак.