29 May 2015
19:08 - Корейс банки Ўзбекистонга 3 миллиард доллар қарз беради
Жанубий Кореянинг “Эксимбанк”ининг вице-президенти Ким Ёнг Ки Ислом Каримнинг бу мамлакатга зиёрати муносабати билан Сеулда ўтказилган корейс-ўзбек бизнес форумида Ўзбекистонга 3 миллиард доллар кредит ажратилганини, ҳозир Ўзбекистон томони бу маблағни ўзлаштириш устида ўйлатганини маълум қилди. Лойиҳага мувофиқ, мазкур маблағ Ўзбекистон банкларига стратегик сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида берилади.

Корея Таймс нашрига кўра, мазкур молия муассасасининг сармоявий молиялаштириш соҳасидаги энг катта лойиҳалари Ўзбекистонга тўғри келади. Кореяда ўртача нуфузли бўлган бу банк Ўзбекистондаги лойиҳаларга 2 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритган.