29 May 2015
18:49 - Латвияда Ислом Каримнинг қайнижияни афғон тадбиркори билан судлашмоқда

Тўғрироғи, президент Ислом Каримнинг ҳозир қамоқда бўлган қайнижияни Акбарали Абдуллаевнинг шотирлари судлашмоқда. Ўзбекистонлик бу йирик ўғри билан асли афғонистонлик тадбиркор, Латвия фуқароси, Ғулом Муҳаммад Ғуломий ўртасидаги можарога Рига марказидаги икки ҳашаматли меҳмонхона сабаб бўлибди.

Ўзбекистонда Акбаршоҳ номи билан танилган Акбарали Абдуллаевнинг манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокатлар афғонистонлик тадбиркорни икки меҳмонхонани рейдерлик йўли билан тортиб олишда, аввалги ҳамкори бўлган бечора Акбарга жабр қилганликда айблашмоқда.

Эслатиб ўтиш керакки, Ислом Каримнинг ана шу жабрдийда жиянгинаси йил бошида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан 800 миллон АҚШ долларини ўзлаштирганлик айби билан қамалганди. Режимбоши ўз қизини ўй қамоғига тиқиб, хотинининг жиянини ростакам қамоққа ташлаганини тушуниш қийин. Ҳозирча айтиш мумкин бўлган ягона сабаб – Ислом Карим ҳам машҳур Урлаеванинг касалига дучор бўлганидир. Ретушь қилинмаган расмига қараганда, касаллик чуқурлашиб кетган.