28 May 2015
07:19 - Ўзбекча коррупция: қурилишда ҳам, бурилишда ҳам...
«159-qurilish tresti» деб аталган ширкат раҳбари Акмалжон Мирпўлатов пора олиш, пул ювиш, талон-тарожлик сингари бир қанча коррупцион жиноятларда айбланмоқда. У ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари уни жиноят устида қамооқа олишган ва унинг бўйнига ҳозирча 3,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги камомадни илишмоқда.

Маълум бўлишича, 51 яшар Акмал Мирпўлатов жиноий шериги Шуҳрат Тоиров билан биргаликда иморатлар қурилишини сохталаштириш, иш ҳажмини кўпайтириб кўрсатиш сингари жиноятларни содир этишган. Улар бир неча йил жазо муддатини ўтаб чиқишади, аммо уларнинг талон-тарожлиги туфайли чала битган иморатлар, бинолар билан ҳеч кимнинг иши йўқ.