27 May 2015
21:21 - Қизиқ: Диктатор Ислом Карим дунёнинг энг демократик мамлакатларидан бири Жанубий Кореяга сафарини бошлади. Бу ишнинг охири нима бўлади?
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Карим Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Корея Республикасига келди. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига кўра, Жанубий Корея протоколига мувофиқ Ўзбекистон Президенти шарафига Сеул аэропортида икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилган ва фахрий қоровул саф тортибди. Аммо, ЎзАнинг хабарига биронта расм илова қилинмаган.

Сеул кўчалари Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикасининг давлат байроқлари, олий мартабали меҳмонни қутловчи шиор ва баннерлар билан безатилган, дейилади ЎзА хабарида. Агентликка кўра, ушбу ташриф Ўзбекистон – Жанубий Кореянинг мунтазамлик касб этган олий даражадаги учрашувлари доирасида ўтмоқда. Улар давлатларимизнинг ўзаро алоқаларига доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қилиш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиш имконини бермоқда.

Ташриф чоғида икки давлат раҳбарларининг қўшма декларацияси қабул қилиниши ва ўзаро муносабатларни 2014 йилда имзоланган Стратегик шерикликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш тўғрисидаги Қўшма декларация руҳида мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган, дейилади хабарда.

Маълумки, Жанубий Корея дунёнинг энг фаровон ўлкаларидан бири бўлиш билан бир қаторда жаҳоннинг энг демократик мамлакатларидандир, дейди мухбиримиз. Бу мамлакатнинг раҳбарлари бугунги меҳмонлари Ислом Карим дунёниннг энг ёмон 10 та диктаторидан бири сифатида тан олинганини, бу 10 та диктаторлар рўйхатида Шимолий Кореянинг хўжайини ҳам борлигини жуда яхши биладилар. Хўш, уларнинг мақсади нима? Ҳеч шубҳасиз, карислар Ислом Карим режими билан қилинаётган ҳамкорликдан катта фойда олмоқдалар. Табиий, ўзбекларнинг чўнтагидан олмоқдалар ва бу фойда эвазига, бошқа нарсаларга кўз юммоқдалар. Аммо, вақти келади, Ўзбекистонда ҳокимиятга демократлар келади. Ўшанда улар карисларни Ўзбекистодан чимчалари билан қўшиб улоқтирмамайдиларми? Албатта, улоқтирадилар. Шунинг учун, карислар кўзларини қанча тезроқ очиб олсалар, ўзларига яхши бўларди.