25 May 2015
22:12 - Бухородаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчасига қуролли ҳужум уюштирилди
Ўзбекистон Адлия вазирлигининг “Инсон ва қонун” газетасига кўра, Бухородаги Madad Gasoil Invest ширкатига тегишли 33-сонли газ қуйиш шаҳобчасига қуролли ҳужум уюштирилди. Акобир Бўриев бошчилигидаги уч кишидан иборат ниқобли гуруҳ қурол билан шаҳобчага ҳужум қилган. Босқинчилар дебютант экан шекилли, операторларни калтаклаб, сўнгра бир неча минг сўм пулларни олиб қочишибди. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида гуруҳ вакиллари бир неча соатнинг ичида қўлга олинган.

Ҳозирда тергов-суриштирув ишлар бормоқда.

Қани энди, бундай воқеалар бўлмасайди, дейди мухбиримиз. Аммо Ўзбекистон қашшоқлашиб борар экан, келажакда бундай боқинчиликлар фақат кўпайиб боради. Бунинг олдини олиш учун Ўзбекистонда режим алмаштирилиши, мамлакатнинг иқтисоди ва ижтимоий сиёсий соҳасида инқилобий ўзгаришлар қилиниши керак.