25 May 2015
10:42 - Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарларининг биринчи ўрибосарлари Тошкентда учрашиб, ўзаро муносабатларни илиқлаштироладиларми?
Тожикистонда ҳукуматдан мустақиллиги билан билинган Азия-Плюс интернет нашрининг хабарига кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирларининг биринчи ўринбосарлари Рустам Азим ва Давлатали Саид шу йил июнь ойининг охирида Тошкентда ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказадилар ва Душанбе билан Тошкентни яқинлаштириш масаласини муҳокама қиладилар.

Учрашувнинг асосий масаласи – 1992 йили бекитилган Тошкент-Душанбе авиайўлини тиклаш бўлар эмиш. Аммо, Азия-Плюснинг Тожикистон ҳукумати ичидаги манбаси икки мамлакат ўртасида виза олишни осонлаштириш, 1 ойдан кам вақтга келаётганлар учун визани йўқ қилиш масаласида ҳам келишувга яқин қолгани ҳақида баъзи Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари тарқатаётган хабарни тасдиқламабди. Айни замонда, икки мамлакат ўртасиги совуқ муносабатлар 2014 йил сентябрь ойида Ислом Карим Душанбега борганидан бери илиқлашиб бораётгани таъкидланади. Яқинда Хўжандда икки мамлакат чегара қўшинларининг бош штаб бошлиқлари учрашгани ҳам айтилади.

Фақатгина авиайўлнинг очилиши - икки тожикнинг ўзаро чиқишолмаётганидан келиб чиққан икки мамлакат ўртасидаги муаммоларни ечиш йўлида катта қадам бўлолмайди, дейди “Ҳаракат” мухбири. Лекин, барибир бу ҳам, яхши хабар.