22 May 2015
20:08 - Ҳиндистон Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Куни кеча Брюсселдаги ЕИ-Ўзбекистон сиёсий маслаҳатлашувлари доирасида ўтган учрашувлардан қайтган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил бугун Ҳиндистоннинг республикамизга тайинланган янги элчиси Винод Кумарни қабул қилди. Дипломатик қоидаларга кўра, янги элчи аввал Президент Ислом Карим номига ёзилган ишонч ёрлиғини вазирга топширди, икки мамлакт ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларнинг аҳволи ҳақида сафсаталашишди.

Аслида элчи ўтган йилнинг ноябрида алшмаштирилган бўлиб, унинг Тошкентда иш бошлаши бугунга тўғри келибди. Хабарда таъкидланишича, мамлакатларимиз ўртасида 130 дан ортиқ турли даражадаги келишув ва ҳамкорликка оид битимлар мавжуд, Ҳиндистоннинг капитали асосидаги 72 та корхона, 20 дан ортиқ ҳинд ширкат Ўзбекистонда фаолият юритмоқда.