22 May 2015
01:10 - “Қора бозор”да АҚШ доллари курси тушиб кетди
Кеча Ўзбекистон “қора бозор”ларида АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати кескин пасайди. Ҳафта бошида 5 минглик довондан ошган доллар бугунги муомалада 4350 сўга тенг бўлди. Саррофларнинг таъкидича, яқин 5-6 кун ичида доллар ўзининг қаддини тиклайди ва барибир 5 000 лик довондан қайта ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки эса сўнгги маротаба 19 майдан бошлаб, валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун жорий этиш мақсадида хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилаганди. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2 минг 527 сўм 58 тийинни ташкил этган. Яъни қора бозор билан расмий курс ўртасида 2 баравар фарқ бор. Бу – Ўзбекистонда расмий давлат ҳам ўлаётганининг кўрсатгичларидан биридир.