21 May 2015
21:29 - Хўжалик суди “Новый век” газетасини ёпишга қарор берди
Тошкент шаҳар хўжалик судининг шу йил 20 майдаги қарори билан “Новый век” газетасига берилган лицензия бекор қилинди. Суд қарорига кўра, нашр “ўзбек ëшларининг маънавиятини бузадиган шаҳвоний материалларни чоп қилгани учун” фаолияти тўхтатилган. Маълум бўлишича, суд қарорига “германиялик 35 яшар сиëсатчи Кристина Шрёдер энг сексуал аëлларнинг учлигидан ўрин олди” деган жумла асос бўлган.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг судга тақдим қилган хулосасига кўра¸ “Новый век” газетадаги бу жумла “шаҳвониятни тарғиб қилиб ëшларни бузади”. Шунингдек¸“ахлоқ-одоб нормаларига зид келади ва анъанавий қадриятларга асосланган мамлакатдаги ëшлар шуурида сиëсий вазият ҳақида нотўғри тасаввур” ҳосил қилади.