20 May 2015
08:07 - Кеча Афғонистонда 60, Жазоирда 20 нафар исломчи жангари ўлдирилибди, охир-оқибат нима бўлади?
Жаҳон ахборот агентликлари кеча Афғонистонда 60 нафар исломчи ўлдирилганини хабар қилдилар.Табиий, улар Толибон ва Ал-Қоида жангариларидир. Жазоирда эса, Ал-Қоида ва ИШИД тарафдори бўлган 20 нафар жангари ўлдирилган. Ҳозир ҳамма ерда исломчиларга қарши бўлган кучлар ҳукмронлик қилмоқда.Ўлимга кетаётган жангарилар буни тушунадилар, аммо Оллоҳ уларни жаннатга, уларни ўлдираётганларни дўзахга жўнатишига ишонадилар. Оллоҳ улар тарфдори бўлса, нима учун уларни бу дунёда қўллаб-қувватламайди деган савол у бечораларнинг ҳаёлига ҳам келмайди.

Битта нарса аниқки, Оллоҳ мусулмонлардан юз ўгириб, ўзи берган аввалги динларни, яни иудаизм ва насронийликни қўллаб қувватламоқда. Шундай экан, мусулмонлар ўз хатолари устида ўйлашлари ва Оллоҳнинг эътиборини ўзларига қаратиш устида ишлашлари керак. Ўйламаслар нима бўлади? Ислом дини ўлади.

Ҳозир Ислом динини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилаётган “Ҳаракат” Агентлиги каби кучлар кам. Уларнинг сонини ошириш учун ҳамма мусулмонларнинг онгига “Бизда ҳаракат – Оллоҳдан баракат” шиорини жойлаштириш лозим.