19 May 2015
01:52 - ШҲТнинг Уфадаги саммитида бу ташкилотга Эроннинг қўшилиши муҳокама қилинармиш
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровига асосланиб рус матбуотида тарқатилган хабарларга кўра, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг икки ойдан кейин Уфада бўладиган саммитида Эроннинг бу ташкилотга аъзо бўлиши ҳақидаги масала ҳам муҳокама қилинади. Сергей Лавров ШҲТга аъзо бўладиган давлат БМТ санкциялари остида бўлмаслиги кераклигини таъкидлар экан, Эрон ядровий дастурлари бўйича олиб борилган Ғарб, Россия, Хитой ва Эрон музокаралари ижобий битганига асосланаётган бўлиши мумкин.

Аммо, дейди мухбиримиз, Эрон каби давлатнинг шундоқ ҳам ярим ўлик, ярим тирик бўлган ШҲТга қўшилиши, бу ташкилотини ўлдиради. Аслида, бу ҳам ёмон нарса эмас, келажаги йўқ бўлган ташкилтнинг қачон ўлиши ҳеч кимни қизиқтирмайди.