17 May 2015
19:51 - Украинада декоммунизация қонунлари кучга кирди, Ўзбекистон ҳам шундай қилиши керак ва қилади

Бу мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари Президент Петр Порошенконинг матбуот котиби Святослав Цеголкога асосланиб хабар тарқатишларича, давлат раҳбари декоммунизация (нокоммунистлаштириш) қонунунлари деб аталётган 4 та қонунни имзолаган. Мана шу қонунлар:

- Украинадаги коммунистик ва национал-социалистик (нацистик) тоталитар режимларни қоралаш ва уларнинг рамзларини пропаганда қилишни тақиқлаш.

- 1917-1991 йилларда ҳукм сурган тоталитар режимларга оид репрессив органларнинг архивларини очиш.

- 1939-1945 йиллардаги Иккинча Жаҳон Урушида нацизм устилдан қозонилган ғалабани абадийлаштириш.

- ХХ асрда Украинанинг мустақиллиги учун курашганларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш ва уларни хотирлаш.

Бу қонунларга кўра, совет режимининг рамзлари тақиқланади, коммунистик режим қораланади, Совет махсус хизматларининг архивлари очилади ва Украина Қўзғоланчилар Армияси ҳамда бошқа ташкилотлар Украинанинг мустақиллиги учун курашганлар сифатида тан олинади.

Украина давлат сифатида ўзини қайтадан тиклаётган даврда бундай қонунлар керак эди ва уларни қабул қилиш тўғридир, дейди мухбиримиз. Ўзбекистонда ҳам шундай қонунлар қабул қилиниши, Туркистон Легионининг Туркистонни мустақил қилиш йўлидаги кураши, “Бирлик” халқ ҳаракати ва унинг фаоллари Ўзбекистонни мустақиллиги учун курашганлар сифатида тан олинади, ҳозирги режим бошида ўтирганлар миллат ва ватан душманлари сифатида жазоланади.

Расмда: Украина Президенти, Бош вазири, Олий Рада спикери ва Киев шаҳар ҳокими бугун тоталитар режим қурбонларини хотирлаш учун “Биковня қабрлари” деб аталадиган қабристонга келдилар.