14 May 2015
22:33 - АҚШ Давлат Департаменти мулозими Тошкентга келди

Бугун АҚШ Давлат Котибининг ҳарбий-сиёсий масалалар бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Тодд Чапман Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил билан учрашди. Вазирликнинг матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, томонлар минтақавий хавфсизлик масалалари юзасидан фикр алмашишган. Хусусан, Афғонистондаги вазият ва бошқа халқаро муаммоларни ўзларининг дипломатик рутбаси даражасида маслаҳатлашишган.

Учрашувда Давлат Департаменти вакилига АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спартлен ҳамроҳлик қилган.