14 May 2015
01:13 - Ўзбекистонда яна кучли ёмғир ва шамол кутилмоқда
Мамлакат гидрометеорология хизматининг хабарига кўра, шу йилнинг 16-17 май кунлари Ўзбекистонда яна кучли ёмғир ва довул кутилмоқда. Метеорологларимизнинг таъкидича, шу кунлари шамолнинг тезлиги секундига 20 метргача етади. Тоғолди районларида эса кучли сел келиш хавфи мавжуд. Йил бошидан бери бир неча марта такрорланган бундай табиий офатлар аҳолининг уй-жойлари, автомобилларига бирмунча зарар етказди.

Автомобил ва кўчмас мулк эгаларининг таъкидича, суғурта тушунчаси ҳали ривожланмаган ЎЗбекистонда бундай табиий офатлар оғриқли кутиб олинади. Шунингдек, табиий офатлар шаҳар ва қишлоқларимизнинг бундай табиат ҳодисаларига тайёр эмаслигини ҳам кўрсатмоқда.