13 May 2015
22:47 - Ўзбекистонда Андижон воқеаларининг 10 йиллиги эсга олинмади, чунки, мавжуд режим ёлғондакам тарих яратмоқчи

Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоғи бўлган маҳаллий ахборот воситалари Андижондаги қонли воқеларни мутлақо тилга олмадилар. Тарихимида худди бу воқелар бўлмагандек.

Мавжуд режим ўзбекнинг тарихидан фақат Андижон воқеаларини эмас, мустақиллик учун кураш билан боғлиқ воқеларни ҳам ўчириб ташлаш нияти эканлиги ўз-ўзидан маълум. Аммо, тожиклар режими бундай қилишга кучи етмайди. “Бирлик”нинг мустақиллик учун кураши, Ислом Каримнинг эса “Бирлик”га қарши кураши янги тарихимизда асосий ўрин олиши шубҳасиздир.

Буни сезаётган мавжуд режим ўзича бир нарсалар қилиб ётибди. Масалан, бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганиш ва ўқитишнинг долзарб масалаларига бағишланган анжуман бўлиб ўтибди.

Бу масхарабозлик анжуманида ҳақидаги ЎзАнинг хабарида шундай сўзлар бор: “Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 27 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича жамоатчилик кенгашини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори илмий тадқиқотлар кўламини янада кенгайтириш, мустақиллик даври тарихини ўрганишга оид илмий лойиҳаларни такомиллаштириш, истеъдодли ёш олимларни соҳадаги изланишларга кенг жалб этишда муҳим дастуриламал бўлаётир.”

Аслида, Ислом Каримнинг мақсади - мустақиллик даври тарихини халққа ўргатиш эмас, тарихнинг ҳақиқий саҳифаларини тарихдан ўчиришга ҳаракат қилишдир. У чучварани хом санамоқда. Ўзбекистоннинг ҳақиқий тарихини ҳеч ким ўчиролмайди, Ислом Каримнинг жойи эса, янги тарихимизнинг ахлатхонасида бўлади.