13 May 2015
21:09 - Андижон воқеаларининг ўн йиллиги муносабати АҚШ элчихонаси баёнот тарқатди
Бугун, Андижон воқеаларининг 10 йиллиги муносабати билан Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси баёнот тарқатди. АҚШ расмийларининг фикрини ифода этувчи баёнотда қуйидаги сўзлар бор:

“ 2005 йил 13 майда Андижонда юз берган воқеаларнинг ўн йилиги муносабати билан Америка Қўшма Штатлари ўша воқеалар туфайли ҳалок бўлган ёки жабр чекканларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади. Биз Ўзбекистон билан кўплаб муштарак мақсадларга эгамиз ҳамда жавобгарлик, ярашув, демократик ислоҳотлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни рағбатлантиришга содиқ қоламиз. Қўшма Штатлар Ўзбекистонни инсон ҳуқуқлари бўйича миллий ва халқаро мажбуриятларини тўлиқ бажаришга чақиришда давом этмоқда”.

АҚШ элчихонасининг баёноти ўта нейтраль эканлигига эътибор бериш керак. Ғарб давлатлари ҳам, халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар ҳам, Андижон воқеаларини тилга олганда, бу воқеалар Ўзбекистонда диний эркинликларни бўғиш сиёсати олиб борилаётгани билан боғлиқ эканлигини ёки очиқча айтардилар, ёки шунга имо-ишора қилардилар. Бугунги баёнотда унақа нарсалар йўқ.