12 May 2015
22:30 - 11 яшар шахматчимиз жаҳон чемпиони бўлди, яшасин Ислом Карим!
Таиланднинг Паттайя шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтган шахмат бўйича жаҳон чемпионати мусобақаларида Жавоҳир Синдаров (расмда) олтин медални қўлга киритди. Етти ёшлилар мусобақасида эса, Акобирхон Сайдалиев бронза медали билан тақдирланди.

9 ёшлилар мусобақасида иштирок этган Исломбек Синдаров 5 очко билан тўртинчи ўрин олди. Энди бир неча ой маҳаллий матбуот ёш шахматчиларимиз ғалабаси учун Ислом Каримга шукрона келтириш билан банд бўлади. Ўтган йили Осиё Ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси умумий медаллар сони билан қозоқлардан 3 баравар, олтин медаллар бўйича 2 баравар орқада қолганда, ҳеч кимнинг эсига режибошимиз келмаганини ҳам эслатиб ўтиш керак.