12 May 2015
21:52 - Алдагани ўзбек яхши: Туркманбоши -2 коинотга сунъий йўлдош учирди, бечора Ислом Карим кўприк қурди, энди меҳмонхона таъмирламоқчи
Ўтган ҳафта Туркманбоши-2 (Қурбонгули Бердимуҳамедов) коинотга Ғарб мамлакатларининг бирини космодромидан туркманларнинг биринчи сунъий йўлдош учирилгани ҳақида хабарлар тарқаганди. Бугун тушдан сўнг президент Ислом Каримов Абдулла Қодирий ва Себзор кўчаси кесишмасида қурилган янги кўприкни очиб берди. У маросим вақтида мамлакатдаги бунёдкорлик ва юксалишдан мағрур экани, энг муҳими, ўзбекистонликларнинг ҳаёти фаровон ва тинч эканини таъкидлади.

Гап йўқ, очилган кўприк яхши кўприк, аммо, аҳволимизнинг ғариблигига қаранг, дейди “Ҳаракат” мухбири. Одомзод Марсга учишга тайёрланмоқда, ҳатто туркманлар ўз сунъий йўлдошларини фазога чиқардилар, Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими эса Тошкентда кўприк қуриш билан ўзбекларни лақиллатиб юрмоқчи.

Дарвоқе, кўприк очилиш маросимида иншоотлар қуриш архитектураси ҳақидаги билимларини намойиш этган Ислом Карим Тошкентдаги "Чорсу" меҳмонхонасининг реконструкция қилиниши бўйича тузилган янги лойиҳани ҳам намойиш қилди.

Маълумки, икки йил аввал Ислом Каримнинг Фуҳушага лақабли қизига тегишли қандайдир ширкат тендерда гўёки ютиб, бу меҳмонхонани таъмирлашни бошлаганди. Ислом Карим ўшанда иши чала қолган меҳмонхонага янги ном бериш кераклигини ҳам таъкидлади. Ваҳолангки, 23 қаватли "Чорсу" меҳмонхонаси Тошкент шаҳрининг шу номли ҳудудида 1982 йилда барпо этилганда, унга дастлаб "Москва" номи берилганди. Энди Ислом Карим яна ном ўзгартирмоқчи.