12 May 2015
14:52 - Туркия газ масаласида Ғарбга хоинлик қилмоқда

АҚШда чиқадиган машҳур Foreign Policy журнали бундай қўпол сўзлар ишлатмаган, аммо бу журналда чоп этилган “Туркиянинг газ масаласидаги ўйламай қилаётган ўйинлари” номли мақоланинг маъносини айнан шундай ифодалаш мумкин.

Foreign Policy журнали ҳақ, дейди мухбиримиз. Туркиянинг ҳозир ҳокимиятда бўлган исломий раҳбарлари ҳар қадамда Оллоҳни гапириб, ўзлари учун ғоя амалиётдан муҳимроқ эканлигини гапиришни яхши кўрадилар. Аммо, амалда шундайми? Бор-йўғи икки мисолни олайлик.

Биринчиси. Россия Қримни босиб олгач, қримтатарларнинг миллий лидери Мустафа Жамилўғлининг Қримга киришини тақиқлади. Лекин, руслар Туркияга сотилаётган газ нархини озгина туширишган эди, Президент Ражаб Эрдўғон Россиянинг Туркия орқали Европага газ олиб бориш учун газ қувури қуриш лойиҳасига қўшилди.

Иккинчиси. Ражаб Эрдўғон Москвадаги 9 май парадига келмоқчи эди. Аммо, Владимир Путин 24 апрелда Ереванга бориб, турклар арманиларга қарши геноцид қилганини гапиргач, Ражаб Эрдўғон Москвага бориш режасидан воз кечди.

Аммо, Туркия Россия билан газ ўйинларини давом эттирмоқда. Чунки, газдан моддий фойда бор.