11 May 2015
21:10 - Хабарчиликда ўзбекча масхарабозлик: Ҳаромий Рамзон Қодиров АҚШ Президентига хат ёзибди, Абдураҳим Пўлат хат ёзмадими?
Ўзбекистон режимининг kun.uz каби қўғирчоқ сайтларида хабар қилинишича, Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров ўзининг инстаграмдаги саҳифаси орқали АҚШ президенти хат ёзиб, уни “бу дунёни қаерга олиб бориш” масаласи ҳақида ўйлаб кўришга чақирибди.

Рамзон Қодиров чечен миллатини Россия Президент Владимир Путинга сотиш эвазига “Чеченистон раҳбари” бўлиб олган ҳаромий бир одамдир. Унинг АҚШ Президентига ёзган хати кимни қизиқтирарди?

Ўзбеклар учун қизиқ бўлган бошқа хат ҳам бор. “Ҳаракат” Агентлиги хабар қилганидек, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат АҚШ Президенти Барак Обамага ислом терроризмига қарши курашда америкаликлар йўл қўяётган хатоларни ҳам кўрсатувчи мактуб ёзиб, ундан расмий жавоб ҳам олди. Бу бир тарихий воқеа.

Аммо, kun.uz қўғирчоқ нашрларнинг ходимлари ҳам бундай тарихий воқеаларни эълон қилишга қўрқадиган ҳаромийлардир. Ўзбек мақолида айтилганидек, ҳаромий ҳаромийни Интернетда ҳам топаверади.