11 May 2015
20:28 - Ўзбек ошпазлари Гиннеснинг рекордларидан, профессорларимиз мардикорлар қаторидан жой олишмоқда

Кеча ўзбек ошпазлари катталиги 307 килограмм бўлган чак-чак қандолат маҳсулоти тайёрлаб, Гиннеснинг рекордлар китибини забт қилибди. Маҳсулотнинг ташаббускори ва ошпази Баҳриддий Чустийтга кўра, чак-чакка 1 070 дона тухум, 2 қоп ун, бир қоп шакар ва 30 литр асал, шунингдек, 104 литр ўсимлик ёғи сарф қилинибди.

Аввалроқ Минскда эенг катта лағмонни тайёрлаган ошпаз Хаким Ғаниев ҳам ўз иши билан Гиннеснинг эътиборини қозонган, Москвада эса 7 тонна 700 килограммлик ош дамлаб, дунёни ҳайратда қолдирган ҳамюртимиз 2013 йилдаёқ рекордчилар сафидан ўрин олган экан.

“Ҳаракат” мухбирлари фикрича, агар Гиннес дунёда мардикорлик қилаётган профессорларнинг миқдори, умуман, мардикорларнинг интеллектуал даражаси масаласидаги аҳволни ўрганса, ўзбеклар, шубҳасиз, бу соҳада ҳам янги рекордни уради. Мардикорлар интеллектуал даражасигина эмас, сони бўйича ҳам аҳвол шундай, фақат бу билан мағрурланса бўладими ёки йўқ, ўзингиз ҳал қилинг.