08 May 2015
20:22 - Ўзбекистонликлар хотира кунини кучли ёмғир остида нишонлашади
Мамлакат гидрометеорологлари тарқатган хабарга кўра, 8-9 май кунлари Ўзбекистон ҳудудида кучли ёмғир кузатилади. “Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/сониягача етиб, момоқалдироқ бўлиши мумкин. 7-10 май кунлари Республиканинг тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд”, - дейилади хабарда.

Бугуноқ Тошкент ва вилоятларда кучли шамол бўлди. Интернетдаги ижтимоий тармоқлар довул туфайли кўрилган талофатлар ҳақида ёзмоқда.