08 May 2015
16:40 - Ҳиндистонда поезд, Ўзбекистонда трамвай издан чиқиши урфга кирди
Темир йўл ҳалокатлари, унинг оқибатлари бўйича дунёнинг етакчи мамлакати Ҳиндистон бўлиб, мамлакат айнан шу тизим бўйича ҳар йили юзлаб қурбонлар беради, катта иқтисодий зарар кўради. Ўзбекистонда, айнан Тошкентда трамвайнинг издан чиқиб кетиши урфга кирди ва кеча йил бошидан бери бундай ҳодисаларнинг тўртинчиси содир бўлди. Пойтахтнинг Миробод тумани Саракул даҳасида ҳудудида 9-рақамли трамвай издан чиқиб, бундан кўпчилик тан жароҳати олди. Ўлим юзасидан ҳозирча маълумотлар йўқ.

Шу йил бошидан бери 8, 13 ва 11-рақамли трамвайлар издан чиқиб, шаҳар жамоат транспорти, энг муҳими йўловчилар катта зарар кўрди. Трамвайларнинг эскилиги, рельсларнинг таъмирталаблигига қараганда бундай фалокатлар ҳали давом этади.