07 May 2015
15:13 - Тошкент ва Киев ўртасида авиапарвозлар тикланадими?
Шу йилнинг 5 майида тўхтатилган Тошкент – Киев авиарейси яна қайта тикланиши мумкин. Бу ҳақда матбуотга Укранина Инфраструктура вазири Андрей Пивоварский маълум қилди. Вазирга кўра, Ўзбекистон томони билан бу ҳақда музокаралар бормоқда. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” бизнинг авиаширкатлар Тошкентга бир ҳафтада бир марта учишини истамоқда. Биз эса ҳафтасига иккита рейс бўлишини таклиф қилаяпмиз. Ўйлайманки, ўтган йилда бўлганидай, бу гал ҳам бир ҳафта ичида масала ҳал бўлади ва ўтган йилда бўлгани каби учишда давом этамиз”, деб билдирган Андрей Пивоварсикий.

Вазирга кўра, украин ширкатларининг Киев-Тошкент йўналишида ҳафтасига бир марта парвоз қилиши иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайди ва бу ҳолда парвозлар тўхтатиб қўйилиши мумкин.