06 May 2015
23:08 - Афғонистон билан авиапарвозлар йўлга қўйилиши мумкин

“РИА Новости”нинг Тошкентдаги афғон элчихонасига таяниб билдиришиса, Ўзбекистон ҳамда Афғонистон пойтахтлари ўртасида мунтазам равишда авиапарвозлар йўлга қўйилиши мумкин. Бу борада иккала давлат ҳукуматлари ўртасида транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш бўйича баённома имзоланган.

Элчихона вакилининг айтишича, мазкур ҳужжат Қобул ва Тошкент шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиамулоқотларни таъминловчи ҳукуматлараро келишувининг тайёрланишини назарда тутади. Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ, Афғонистоннинг шимолий ғарбида “Мозори Шариф” темир йўл участкасининг қурилиши борасида Ўзбекистон томони ўзининг иштирокини кўриб чиқади.