06 May 2015
22:10 - Ўзбекистонда ишчи-ходимларни жума намозига бордирмасликнинг чоралари кўрилмоқда
Бу борадаги ташаббусни Ўзбекистон Республикаси Мaрказий Банки бошлаб берди. Марказий Банк ўз тизимидаги молия муассасаларида тушлик вақтини 13 дан 14 га кўчирди. Эндиликда банкнинг ишчилари соат 14 дан 15 га қадар тушлик қилишади. Аммо банк ходимларининг эрталабки келиш вақти ўзгаргани йўқ, яъни иш кўпчилик банкларда 8 дан бошланади. Ходим тушликкача 6 соат, тушликдан сўнг эса 2 соат ишлаши лозим бўлади.

Марказий Банк бу ўзгаришни мижозларнинг банк ходимлари устидан шикояти ва аҳолига хизмат кўрсатишни такомиллашириш билан изоҳламоқда. Аслида эса жума кунлари банкнинг кўпчилик ходимлари тушлик вақтида жума намозини қилиш учун масжидларга чопишади. Бу ташаббус бошқа муассасаларда ҳам йўлга қўйилиши айтилмоқда.