05 May 2015
23:05 - Ислом Карим болаларни етим қилмoқда, унинг Фуҳуша-2 қизи етимхона қуряпти

Мамлакатдаги иқтисодий қашшоқлик туфайли Россияга нон излаб кетиб, тобутда қайтаётган ҳамюртларимизнинг фарзандлари Ислом Каримнинг Фуҳушадан кейинги қизи Лола қураётган меҳрибонлик уйларида бекаму-кўст униб, улғайса бўлади. Ана шундай меҳрибонлик уйларидан бири Самарқандда қайта реконструкция қилиниб, “Сен ёлғиз эмассан” фонди раҳбари Лола Карим иштирокида фойдаланишга топширилибди. Бу ҳақдаги хбарлар Фуҳуша-2 деса ҳам бўладиган Лоланинг шахсий сайтига асосланиб тарқатилмоқда.

1943 йилда асос солинган, афтидан, Ислом Каримнинг ўзи ҳам тарбия топган мазкур меҳрибонлик уйи ўз даврида прокуратура биносига айлантирилган ва Лолахоннинг икки йил аввалги қутлуғ ташрифидан сўнг яна етимхонага айлантирилганди. Самарқанд марказида 2 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган бу меҳрибонлик уйи болаларнинг таълим олиши ва яшаши учун ўта шинам ҳолга келтирилди. 9 та қорпусдан иборат меҳрибонлик уйида ёзги, қишки бассейндан тортиб, тиббий марказгача бор.

Эслатиб ўтиш керакки, Фуҳуша-1 ҳам халққа ёлғондакам ғамхўрлигини намойиш қилувчи шунақа чиройли расмлар тарқатиш билан машғул бўларди. Мана энди отасининг уй қамоғида ўтирибди. Фуҳуша-2 эса, тўғри ҳақиқий қамоқхонага кетса керак.