05 May 2015
13:44 - Туркия, Озорбайжон ва Гуржистон ҳарбийлари бирлашмоқда, фақат ЎЗбекистон яккамохов
Кеча Туркия пойтахти Анқарада Туркия, Озорбайжон ва Гуржизстон армияларининг раҳбарли учрашиб, бу уч мамлакатнинг ҳарбий соҳадаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида Координацион Гуруҳ тузилганини эълон қилдилар. Учрашувда Туркия ва Гуржистон Қуролли Кучлари Бош штабларининг бошлиғлари Неждат Озел ва Вахтанг Капанадзе ҳамда Озорбайжон Мудофаа вазири Зокир Гасанов иштрок этди, дейилади расмий хабарларда. Энди бу уч мамлакат ҳарбийлари биргаликда машқлар, тренинглар ўтказадилар, таълим-тарбия ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорлик қиладилар.

Бугун қаерга қараманг, турли мамлакатларнинг турли соҳаларда ҳамкорлик қилиши, турли бирлашмалар яратиши ҳақида хабарларни кўрасиз. Аммо, ҳеч қаерда Ўзбекистон йўқ. Мамлакатимиз глобаллашув асри деб ном олган 21 асрда яккамохов бўлиб қолмоқда. Президент Ислом Карим соғлиги туфайли Оқсарой номли инидан чиқмасдан яккамохов бўлди, Ўзбекистон – унинг қули бўлгани сабабли.