05 May 2015
02:24 - ИШИД Америкага етиб келдими?

Кеча 4 май куни АҚШнинг Техас штатидаги Гарленд шаҳрида Муҳаммад пайғамбарни карикатура қилувчи расмлар кўргазмаси олдида ўқ отишга бошлаган икки одам полиция тарафидан отиб ўлдирилди.

Reuters Агентлиги ҳукумат ичидаги исмлари айтилишини истамаган расмийларга асосланиб билдиришича, ўлдирилганлар Элтон Симсон ва Надир Шуфи исмли амрикаликлар экан. Элтон Симптон 2006 йилдан бери полиция назаорати остида бўлиб, Сомалиядаги исломчи террористлар олдига кетиш нияти борлиги ҳам тахмин қилинар экан. Надир Шуфи ҳақида ҳеч қандай маълумот хабарларда йўқ.

Полиция ва хавфсизлик хизматлари кўргазма бўлаётган жойни ўраб олиб, уни яхшилаб қўриқлашаётган экан. Шу сабабли у икки террорист кўргазма бўлаётган жойга етиб келмасданоқ йўқ қилинган. Ўша дақиқаларда кўргазмада 200 одам бўлгани ҳам хабарларда айтилмоқда.

Муҳаммад пайғамбарни карикатура қилувчи расмлар кўргазмаси доирасида энг яхши расм учун 10 минг долларлик мукофот бериш маросими ҳам бўлибди. Мукофотни Босч Фаувстин исмли рассом олган. Расмда саллали Муҳаммад пайғамбар қўлида қурол билан тургани тасвирланган экан.

Элтон Симсон ва Надир Шуфи бу террорист ҳужумни ИШИДнинг буйруғи билан қилганлари ҳақида гап-сўзлар юрибди. Бўлиши мумкин, дейди мухбиримиз. Ҳозир келмаса ҳам, ахир бир кун келади. “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг яқинда АҚШ Президенти Барак Обамага йўллаган хатида айнан шундай нарсалар башорат қилинганди.

Аммо, бу мавзунинг бошқа тарафи ҳам бор. Баъзи одамлар тарафидан Қуръон китобини ёқиш, Муҳаммад паёғамбарга карикатуцралр чизиш воқеаларига мусулмонлар ҳеч қандай эътибор бермасликлари керак. Айнан шундай қилинса, Қуръонни ёқиш ва пайғамбарга карикатура чизиш истайдиганлар мусулмонларнинг жиғига тегиб бўлмаётганини кўриб, ҳафсалалари пир бўлади.