05 May 2015
01:09 - 15 майдан табиий газ нархи бизда яна ошади
"Ўзтрансгаз" акционерлик компанияси маълумотига кўра, яна 10 кундан сўнг, 15 майдан табиий газ нархи оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2015 йил 1 майдаги нархларни рўйҳатга олиш реестрига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларига (шу жумладан иссиқлик таъминоти корхоналарига) етказиб бериладиган табиий газ нархи 15 майдан Қўшимча Қиймат Солиғи (ҚҚС) ҳам ҳисобга олинган ҳолда 1 Куб метри учун 194 сўм 70 тийин қилиб белгиланди.

Шунингдек, умуиий иссиқлиқ бериш, иссиқ сув ва совуқ сув нархи ҳам 10 фоизга кўтарилади. Аслида бу ҳол шу йилнинг 15 мартида амалга оширилиши керак эди, аммо Ўзбекистон ҳукумати Ислом Каримни яна президент қилиб сайлаш куни муносабати билан бу қимматчиликка вақтинчалик “мораторий” эълон қилганди.