01 May 2015
21:29 - Куннинг латифаси: Ўзбекистонда йил охиригача камбағаллик икки баравар қисқарармиш
Бугун мамлакат иқтисодиёт вазири Галина Саидова 2015 йилнинг охирига қадар мамлакатда аҳолининг кам таъминланган қатлами икки баробарга қисқаради, деган баёнот билан чиқди. Ўзбекистонда Мингйиллик мақсадларини амалга ошириш бўйича иккинчи миллий ҳисоботнинг тақдимот маросими деган масхарабозлик мажлисида сўзлаган нутқида Саидова: “2001-2013 йилларда мамлакатда кам таъминланганлик даражаси 1,9 баробарга туширилган: илгари аҳолининг 27,5 фоизи кам таъминланган бўлса, ҳисобот даврининг охирига келиб бу кўрсаткич 14,1 фоизга тушган. 2015 йил якунларига кўра бу кўрсаткич 13,7 фоизни ташкил қилади. Кам таъминланганлик қишлоқ ҳудудларда 30.5 фоиздан 17,3 фоизга, шаҳарларда 22,5 фоиздан 10,6 фоизга туширилган” деди.

Маълум бўлишича, кўрсатилган даврда Ялпи Ички Маҳсулот киши бошига 2552,6 доллардан 5002,5 долларга кўтарилиб, аҳоли даромадлари икки баробарга ошибди. Агар Саидованинг гаплари рост бўлса, Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми 150 миллиард АҚШ долларидан юқори бўлиши керак. Давлат Статистика Қўмитаси эса бу рақамни ўтган йили 56 миллиард деб кўрсатганди.

Ҳақиқат шундан иборатки, обрўли халқаро ташкилотларнинг сайтларида Ўзбекистонда киши бошига ЯИМ ҳажми 1,6-1.7 минг доллар атрофида эканлиги айтилади.

Бечора Ислом Карим “Бирлик” ва “Ҳаракат”нинг Ўзбекистон мавжуд режим тарафидан қашшоқ ҳолга туширилгани ҳақидаги айбномаларига Галина Саидова каби масхарабозларнинг ёлғонлари билан жавоб бермоқчига ўхшайди.