01 May 2015
20:53 - ХВЖ делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

Review.uz номли веб нашрга кўра, 29 апрель Халқаро Валюта Жамғармаси миссияси расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. ХВЖнинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари департаменти директори ўринбосари Даниэла Гресса бошчилигидаги миссия аъзолари 14 майга қадар Ўзбекистонда бўлади.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Марказий Банки, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идораларда музокаралар ўтказилади. Фонд вакиллари Ўзбекистон ҳукумати аъзолари билан, шунингдек, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор вакиллари билан учрашувлар ўтказишни режалаштиришган.