01 May 2015
17:08 - АҚШда қора танлиларнинг норозилик намойишлари давом этмоқда, улар қанчалик ҳақ?

Аввалги хабарларимиздан маълумки, АҚШдаги Мэрилэнд штати маркази Балтиморда полиция тарафидан қандайдир арзимаган айбнома асосида ушланган қора танли эркак киши полиция изоляторида бир ҳафтача аввал оламдан ўган эди.

Ўшандан бери шаҳарда Мэрилэнднинг ўзида, кейин бошқ баъзибир штатларда ҳам қора танлиларнинг оммавий норозилик намойишлари бўлмоқда. Жорийдаги ҳафтанинг шанба куни Балтиморда аҳвол жуда ёмонлашди. Намойишчилар полицияга тош отишда, полиция автомобилини ёқиб юборишди, баъзи дўконларни талон-тарож қилишди. Президент Барак Обама Мериленд штатининг прокурори ва Балтимор шаҳар мэри билан учрашиб, аҳволни муҳокама қилди. Ўша куни Мэрилэнд штатида фавқулодда ҳолат эълон қилинди, Балтимор шаҳрида комендантлик соати жорий этилди.

Кеча Балтиморда ва бошқа 3-4 штатда яна намойишлар бўлгани хабар қилинди. Полиция баъзи ҳолларда намойишчиларга қарши куч ишлатишга, уларнинг баъзиларини ушлашга мажбур бўлмоқда. Бир қора танли аёл Интернет орқали ҳамма қора танлиларни кўчага чиқиб, оқ танли полициячиларни отиб ташлашга чақиришгача борибди. У ҳибсга олинди.

Reutrs агентлиги хабар беришича, АҚШ ҳукумати полициячиларнинг кийимига ўрнатиладиган видеокамералар олиш учун $20 млн пул ажратибди. Ҳозир баъзи қора танлилар ҳарқандай қора танлига қарши оқ танли полициячи тарафидан қилинган ҳаракатларни ирқчилик сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқдалар.

АҚШда қора танлиларнинг намойишлари ваҳимали даражага чиққани йўқ. Чунки, мутлақо кўпчлик қора танлилар ҳам ҳар қандай қоратанлига нисбатан оқ танли полициянинг ҳаракатларини ирқчилиб деб ҳисоблаётганлари йўқ. Одамлар бор экан, уларнинг баъзи бирлари қонунларни бузишади, полициянинг ҳаракатларига қаршилик кўрсатишади, баъзида полиция ходими қурол ишлатишга ҳам мажбур бўлади. Табиий, бундай ҳоллар текширилиши керак. Полициячиларнинг кийимига ўрнатиладиган видеокамералар текширишлар ўтказишни анча осонлаштиради.

Нима бўлганда ҳам, полиция ходимининг куч ишлатиши, ҳатто қурол ишлатиши билан боғлиқ бўлган ҳолларни, агар уларда қора танли ва оқ танли иштирок этган бўлса, дарҳол ирқчилик сифатида кўришга бошлаш тўғри эмас. Тирноқ остидан кир қидиришга бошланса, ҳар бир ҳолатда кимнингдир айбини "кўриш" мумкин.

Расмда - Пенсильвания штатининг Филаделфия шаҳридаги намойишчлар.