01 May 2015
01:54 - ННнинг институционал ислоҳотларини амалга ошириш учун Миллий Модернизация Комиссияси тузилди, ўзимизнинг ИК бунақа нарсаларни тушунмайди ҳам

Кеча Қозоғистон Президентининг Оқўрда қароргоҳида Миллий Модернизация Комиссияси тузиш масаласини кўриб чиқиш учун Нурсултон Назарбой (НН) раҳбарлигида ва Бош вазир Карим Масимовнинг ҳам иштирокида махсус йиғилиш ўтказилди, дейилади Қозоғистонда тарқатилган расмий хабарларда.

НН мамлакат олдидаги вазифаларни бажариш ва сайлов камапанияси давомида айтилган 5 та институционал ислоҳотни амалга ошириш учун Миллий Модернизация Комиссияси тузиш ҳақида Фармон имзолаганини билдирди. Комиссия раислигига Бош вазир Карим Масимов, унинг ўринбосарлигига Президент идорасининг раҳбари Нурлан Нигматуллин тайинланибди.

Қозоғистон ахборот воситаларида 5 та институционал ислоҳот - мамлакатни демократиялаштиришнинг навбатдаги босқичидир деб умумий гаплар билан тарифлонмоқда.

Институционализм – жамият муаммоларини фақат иқтисодий категориялар нуқтаи назаридан эмас, иқтисод ташқарисидаги факторларни ҳам ҳисобга олиб ўрганиш ва ривожлантириш деса бўладиган нарсадир, дейди мухбиримиз. Демак, тушуниш мумкинки, иқтисодий кризисга кираётган Қозоғисоннинг раҳбарлари кризисдан чиқиш учун фақат иқтисодий эмас, иқтисод ташқарисидаги механизмларни ишга тушириш устида ҳам ўйламоқдалар.

Минг афсуски, Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими бунақа нарсаларни тушунмайди ҳам. ИКнинг ўзи ҳам шу аҳволда. Бу режим йиқитилмагунча, Ўзбекистоннинг келажаги ҳақида гапиришнинг ўзи ножиддийликдир.