30 April 2015
01:04 - Бу ҳам хабар: Урганчда глицерин ишлаб чиқарилади
Яна икки ҳафтадан сўнг Хоразм вилоятидаги “Урганч ёғ” корхонаси таркибида дистилланган глицерин ва ёғли кислоталар ишлаб чиқарувчи цех ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий веб-нашрлар хабар тарқатди. Лойиҳанинг умумий қиймати 2.27 миллион долларига тенг бўлиб, ускуналар Ҳиндистоннинг Muez-Hest India Pvt.Ltd ширкати томонидан етказиб берилади.

Лойиҳа амалга оширилса, корхона йилига 500 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, глицирин озоқ-овқат саноатида, тамаки ишлаб чиқаришда, тиббий саноатда, ювиш ва косметик воситаларни ишлаб чиқаришда, қишлоқ хўжалигида, тўқимаслик, қоғоз ва чарм саноатида, пластмасса ва бўёқ қилиш саноатида, электротехника ва радиотехникада ишлатилади. Яъни, шунчалик кўп саҳалардан ишлатиладиган глицирининг йилига 500 тоннаси Ўзбекистонга урвоқ ҳам бўлмайди. Лекин, йўқдан кўра, бор деганларидек, шу хабарга ҳам шукр деймиз.